Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хориждаги ОТМга ҳужжат топширувчилар нималарга эътибор бериши керак? Мутахассисдан изоҳ

Хориждаги ОТМга ҳужжат топширувчилар нималарга эътибор бериши керак? Мутахассисдан изоҳ

АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди. 

Хорижий давлатдаги олий таълим муассасасига ўқишга кирмоқчиман. Хориж дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?

Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олиниши учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:

Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.

Кейинги энг муҳим талаб — таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.

Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Амалдаги янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 3 йил, сиртқи таълим камида 4 йил, магистратура эса камида 1 йил муддат қилиб белгиланган.

Шу ўринда, фуқароларни огоҳлантирамизки, кейинги вақтларда айрим консалтинг хизматини кўрсатувчи фирмалар томонидан хорижий давлатларнинг лицензияси мавжуд бўлмаган ёки аккредитациядан ўтмаган таълим муассасаларига ҳужжатини топширтириб, кейин эса бошқа мамлакатнинг лицензияси мавжуд бўлган ва аккредитациядан ўтган таълим муассасасига ўқишни кўчирилди сифатида расмийлаштириб бераётган ҳолатлари учраб турибди.

Бундай ҳолатда диплом олган талабгорнинг ҳужжати келгусида тан олинмаслигига асос бўлади. Чунки ўқишга кириши амалдаги тартибларга мос келмагани сабабли ҳужжати Ўзбекистонда тан олинмаслиги мумкин.

Бу каби нотўғри ҳаракатлар эса хорижий дипломнинг мамлакатимизда тан олинмаслиги оқибатида фуқароларимизнинг келажакда турли сарсонгарчиликларга дуч келишларига сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг