Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий тиллардан юқори натижа қайд этганларга 30 млрд. сўм қоплаб берилди

Хорижий тиллардан юқори натижа қайд этганларга 30 млрд. сўм қоплаб берилди

Фото: Xabar.uz

Хорижий тиллар бўйича юқори натижа эришган ёшларга 30 млрдан ортиқ сумма қоплаб берилди.

Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълумот берди. 

2021 йил 1 майдан 5 турдаги, 2022 йил 1 январдан 13 турдаги (жами 18 турдаги) халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилмоқда. Бугунга қадар мазкур тизим орқали 17 460 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилди ва бу қарийб 30,3 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур тизимда компенсация олган қизлар сони бу сафар ҳам йигитлар сонидан кўп. Аёл-қизлар 9 489 нафарни, йигитлар эса 7 975 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг