Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига қандай имтиёзлар берилган?

Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига қандай имтиёзлар берилган?

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига тавсияномалар берилиши ва таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиниши белгиланган. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ:

  • тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорларга, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиларига, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларга берилади;
  • тавсияномаларга эга бўлган ёшлар доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида ўқишга кириш имтиёзига эга бўлади;
  • тавсияномалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) ёшларига тақдим этилади.

Номзодлар тавсияномага эга бўлиш учун қуйидаги уч босқичда саралаб олинади:

1-босқич — Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида туман (шаҳар) комиссияси томонидан амалга оширилади.

2-босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

3-босқич — якуний босқич бўлиб, республика комиссияси томонидан амалга оширилади.

Республика комиссияси танлов натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) энг муносиб ёшлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдимнома киритади.

Тавсиянома фақат тақдим этилган йил учун амал қилади.

Тавсияномалар Ўзбекистон Республикасида жойлашган хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг