Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 доллар ўрнига 10,5 миллион доллар жўнатишса нима қилардингиз?..

100 доллар ўрнига 10,5 миллион доллар жўнатишса нима қилардингиз?..

Фото: The Epoch Times

Жаҳондаги энг йирик криптовалюта биржаларидан саналган Crypto.com Мелбурн (Австралия)да яшовчи аёл мижозга $100 ўрнига $10,5 млн атрофидаги пулни жўнатди.

Жуда катта пул. Бироқ хато ўтгани 7 ойдан сўнг, аудиторлик текширувида аниқланди. Бу орада аёл пулларни нақдлаштиришга, шаҳар чеккасида ўзига $1,35 миллионга уй сотиб олишга, яна битта уйни қариндошига олиб беришга, қолган пулларни шахсий ҳисоб-рақамларига тақсимлашга улгурган.

Компания хатони аниқлаганидан кейин, мижоздан ноқонуний ўзлаштирилган пулларни қайтаришни талаб қилган. Август ойида суд биринчи қарорини чиқарди: аёл яқинда сотиб олган уйини сотиши ва тушган пулларни криптобиржага қайтариши шарт. Қолган пуллар бўйича суд қўшимча қарорни кейинроқ чиқариши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг