Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилда Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишга туширилади

2021 йилда Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишга туширилади

Фото: Белновости

«Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (808-сон, 23.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2021-2025 йилларда Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистонда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базаларини такомиллаштириш;
- маълумотларнинг очиқлигини методик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
- маълумотларнинг очиқлигини ташкилий қўллаб-қувватлаш;
- маълумотларнинг очиқлигини ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш.

2021 йилдан очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернетда очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини яратиш мақсадида мунтазам равишда «Open Data Day» ва «Open Data Week» ўтказилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 августгача Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилиб, ишга туширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг