Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2024 йилнинг биринчи ойида 44 та янги таянч станцияси ўрнатилиб, 25 та таянч станцияси модернизация қилинди

2024 йилнинг биринчи ойида 44 та янги таянч станцияси ўрнатилиб, 25 та таянч станцияси модернизация қилинди

UZTELECOM тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида тармоқ инфратузилмасини яхшилашда давом этмоқда. Ўтган январь ойи давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 70 га яқин таянч станциялари муваффақиятли ўрнатилди ва модернизация қилинди.

Айниқса, Тошкент вилоятидаги Amirsoy Resort тоғ курорт мажмуасида мутлақо янги 5G база станциясининг ишга туширилиши катта ютуқ бўлди. Ушбу муҳим қадам тоғли ҳудудда мобил Интернет учун янги имкониятларни очиб берди. Энди ушбу курорт масканини хуш кўрувчилар Интернетнинг юқори тезлиги ва илғор алоқа технологияларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

2023 йил мобайнида UZTELECOM 6000 дан ортиқ таянч станцияларини муваффақиятли ўрнатиб, модернизация қилганини ҳам таъкидлаш жоиз. Ушбу саъй-ҳаракатлар Компаниянинг инфратузилмасини доимий равишда ривожлантириш ва такомиллаштиришга содиқлигини ифодалаб, мижозларга юқори сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатишга ёндашувининг илғор намунасини кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг