2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

Амалга оширилаётган ишлар ҳар бир уланишни янада барқарорлаштириш, интернетни тезлаштириш ва рақамли хизматлардан фойдаланишни осонлаштиришга қаратилган.
Янги таянч станциялари – уяли алоқа учун янги имконият
Жорий йил бошидан буён олис қишлоқлардан тортиб то аҳолиси зич жойлашган шаҳар ҳудудларигача 2500 дан ортиқ янги ва модернизация қилинган таянч станциялари ишга туширилди. Натижада, илгари сигнал беқарор бўлган ёки умуман бўлмаган жойларда энди ишончли қамровни таъминлайдиган замонавий ускуналар ишлаяпти.
Мамлакатимиз бўйлаб тобора кўпроқ одамлар барқарор мобил алоқа ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу, айниқса, ҳудудлар, тадбиркорлик ва одамларнинг кундалик ҳаётини ривожлантириш учун муҳим, чунки энди рақамли маконда алоқада бўлиш, таълим олиш ва ишлаш осонлашди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм – энди янги тезликда
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида SWAP (техник инфратузилмани янгилаш) лойиҳасининг асосий босқичини амалга ошириш давом этмоқда.
Ўнта туманда тармоқ инфратузилмаси, таянч станциялар ва радиореле линиялари тўлиқ янгиланди. Булар Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Хива туманлари ҳамда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Амударё туманларини ўз ичига олади. Қолган ҳудудларда ишлар давом этмоқда.
Бу аҳоли учун қуйидагини англатади: энди ҳатто энг чекка жойларда ҳам замонавий интернетдан фойдаланиш, видео қўнғироқлар қилиш, файлларни тез юклаш ва юбориш мумкин – узилишларсиз ва кечикишларсиз ишлайди.
Таянч тармоқлари ва энергия самарадорлигидаги барқарорлик
Инфратузилмани мустаҳкамлаш доирасида компания 600 дан ортиқ радиореле линиялари оралиғини замонавийлаштирди ва 55 километрга яқин оптик толали алоқа линияларини ётқизди. Бу смартфон экранларида кўринмаса-да, айнан шу нарса узилишларсиз гаплашиш ва видеоларни тўхтамасдан томоша қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, таянч станцияларида энергиядан янада тежамкорроқ фойдаланиш учун махсус Power Star функцияси жорий этилди – у тармоққа юклама кам бўлган соатларда электр энергиясини тежашга ёрдам беради.
Рақамли трафик ўсиб бормоқда ва компания бунга тайёр
Алоқа сифати, қамров барқарорлиги ва Mobiuz рақамли ечимларининг мавжудлигига бўлган ишончнинг ортиб бораётгани туфайли интернет-трафикнинг мунтазам ўсиши кузатилмоқда. Абонентлар тобора кўпроқ видео томоша қилиш, онлайн таълим олиш, ишлаш ва ҳордиқ чиқариш учун Mobiuzни танламоқда.
Mobiuz аллақачон бу ўсишга жавоб бермоқда – инфратузилмага фаол сармоя киритмоқда, маълумотлар марказларини ривожлантирмоқда ва халқаро пакетли коммутация маркази орқали интернет-трафикни кенгайтирмоқда. Бу фойдаланувчиларнинг сўровларини янада тезроқ кўриб чиқиш ва янги даражадаги рақамли хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Mobiuz нафақат оператор, балки кундалик ҳаётдаги ҳамкор
Mobiuz алоқа шунчаки уфқдаги таянч станцияси минораси эмаслигига ишонади. Бу яқинларингизга қўнғироқ қилиш, керакли маълумотни топиш, ўз вақтида улгуриш, хабардор бўлиш, билимларни улашиш ва илҳомлантириш имкониятидир. Шунинг учун компания фаолияти рақамлар ҳақида эмас, балки одамлар ҳақида. Оператор жамоаси абонентларга ҳар доим ва ҳар қаерда яқин бўлиш барча ишларни амалга оширмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter