Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги тузилди (топ-5)

2025 йилнинг энг ишончли смартфонлари рейтинги тузилди (топ-5)

Samsung Galaxy S24 FE

Фото: Samsung

AndroidInsider портали таҳрияти «сифати нархига яраша» мезони бўйича энг ишончли смартфонлар рўйхати (топ-5)ни тузди.

Samsung Galaxy S24 FE — рўйхат етакчиси, флагманларга нисбатан арзон, аммо сифати улардан қолишмайди. Кучли аккумулятор, сувдан ҳимоя, ёрқин AMOLED-дисплей ва One UI етти йилгача янгиланиши кафолатланган. Ягона камчилиги сифатида Exynos процессори кўрсатилди, шунга қарамасдан, бенчмарклардаги тестларда ёмон натижа кўрсатмади.

OnePlus Nord 4 (2-ўрин) кучли Snapdragon 7 Plus Gen 3 процессорида ишлайди, тезкор 100 Вт қувватлагич, металл корпус ҳамда «дўстона» OxygenOS 4 андроид қобиғи каби афзалликларга эга. Камераси ўртамиёна эканлиги унинг камчилиги сифатида кўрсатилган.

OnePlus Nord 4

iQOO Neo 10 5G кучли учликни ёпиб берди. Аккумулятори сиғими 6100 мАс, тезкор қувватлаш технологияси (120 Вт), Snapdragon 8 Plus Gen 3 процессори ўрнатилган. Янгиланиш суръати 144 герцли экрани ва OriginOS 5 қобиғи ҳам мутахассислар мақтовига сазовор бўлди. Бу смартфонда фото-видео сифатидан кўра, «кучли мотор»га кўпроқ урғу берилган, яъни ўйинлар учун мос қурилма.

iQOO Neo 10 5G

Рейтингда тўртинчи ва бешинчи ўринлар iPhone 15 Plus ва Oppo A60 смартфонларига берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг