Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

275 та дарахтнинг «иши»ни бажарадиган ўриндиқ яратилди

275 та дарахтнинг «иши»ни бажарадиган ўриндиқ яратилди

Фото: «National Geographic»

Германиялик дизайнерларнинг «CityTree» номини олган ҳаво тозаловчи қурилмаси 275 та дарахтдек самарали ишлайди ва ундан одатдаги ўриндиқ сифатида фойдаланиш мумкин. Тирик бутани ўриндиқ билан бирлаштириш ғояси Дрезденнинг «Green City Solutions» компаниясига тегишли, деб хабар берди «National Geographic».

Ўридиқ тўрт метрли вертикал панеллар билан жиҳозланган. Унга бриофит (лотинча «Bryophyta») ўсимликларнинг 1682 та туваги жойлаштирилган бўлиб, улар ҳаводаги хавфли зарраларини, чанг ва қурумларни ўзига ютади.

«CityTree» қуёш батареяларидан ҳосил бўладиган энергия ҳисобига ишлайди. Унинг мониторинг тизими ҳавонинг ифлосланиш даражаси ва ҳароратини аниқлайди. Фильтрлаш натижасида ҳосил бўлган ёмғир суви махсус резервуарга тушиб, ўсимликни суғоришга сарфланади. Бундан ташқари ўриндиқ Wi-Fi ҳам тарқатади, махсус қопламалар граффитлардан ва бошқа содир этилиши мумкин бузғунчиликлардан ҳимоя қилади.

275 та дарахтнинг «ишини» бажарган «CityTree» атига уларнинг 1 фоиз майдонини эгаллайди, бу эса тирбанд шаҳарларда ортиқча жойни талаб этмайди. Мазкур янгилик Берлин, Париж, Пекин, Роттердам, Осло ва бошқа мегаполисларга ўрнатиб бўлинган, яқинда эса ушбу ўриндиқ Лондоннинг Пикадилли майдонига ҳам ўрнатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг