Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Нукусда IT-инкубация маркази очилишида қатнашди (фото)

АКТ вазири Нукусда IT-инкубация маркази очилишида қатнашди (фото)

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 7 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалига ташриф буюрди.

Дастлаб АКТ вазири Ш.Шерматов мазкур олий ўқув даргоҳида ташкил этилган IT-инкубация марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

АКТ вазири марказда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Марказ компьютер техникаси ва юқори тезликдаги интернет билан таъминланиб, у ерда дастурлаш ва робототехника ҳамда шахмат-шашка хоналари ташкил этилган.

Шундан сўнг маҳаллий ёшлар томонидан тайёрланган ишланмаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Соҳа раҳбари ишланмаларни келгусида реал лойиҳаларга айлантириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва жаҳон бозорига экспорт қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Ташриф чоғида Шерзод Шерматов ТАТУ Нукус филиалининг фаолияти ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.

Ҳозирги кунда ТАТУ Нукус филиалида иккита факультет бўлиб, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида етита, сиртқида учта йўналиш ҳамда магистратурада уч мутахассислик бўйича жами 1870 нафар талаба таҳсил олмоқда. Университетда 71 нафар профессор-ўқитувчи, шулардан 4 нафар фан доктори ва профессор, 18 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда. ТАТУ Нукус филиалининг илмий салоҳияти 30,1 фоизни ташкил этади.

Ташриф доирасида университетда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбат уюштирилди. Суҳбат давомида ёшларни қизиқтирадиган масалалар муҳокама қилинди. Ёшлар ҳам таклифларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг