Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги Ишчи гуруҳининг Андижонда хизмат сафари бошланди

АКТ вазирлиги Ишчи гуруҳининг Андижонда хизмат сафари бошланди

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ Андижон вилоятидаги соҳа корхона, ташкилот ва муассасалари таркибий бўлинмалари фаолияти билан танишишни бошлади. Анъанага айланган мана шундай ўрганишларда эришилган ютуқлар билан бирга, муаммоли масалаларни жойида ҳал этишга ҳам катта эътибор қаратилади.

Навбатдаги ташриф «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг Андижон радиотелевидение узатиш марказидан бошланди.

Андижон шаҳар яқинидаги Бешбош адирлигида денгиз сатҳидан 892 метр баландликда жойлашган радиотелевизион станцияда 186 мертлик минора ўрнатилган. Бу ердан Андижон вилояти 100 фоиз, Фарғона вилояти 70 фоиз ва Наманган вилояти 60 фоиз телерадиоэшиттириш дастурлари билан қамрови таъминланади.

Шунингдек, станциядан «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Ўзбекистон 24» радиодастурлари ҳам узатилади.

Андижон радиотелевидение узатиш маркази мутахассислари Ишчи гуруҳга келгусида қилинадиган ишлар хусусида гапириб беришди.

«Зиммаларингга юкланган вазифа ғоятда масъулиятли, — деди АКТ вазири Шуҳрат Содиқов марказ ходимлари билан мулоқот чоғида. — Ҳар қандай шароитда ҳам аҳолига телерадиодастурларни сифатли узатиш муҳим. Бунинг учун сизларга зарур шароитлар яратилиб берилиши керак. Бу борада бор кучимизни аямаймиз».

Ишчи гуруҳнинг Андижон вилояти бўйлаб хизмат сафари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг