Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Amazon илк интернет-йўлдошларини фазога олиб чиқди

Amazon илк интернет-йўлдошларини фазога олиб чиқди

Фото: Amazon

Илон Маскнинг Starlink йўлдошларига фазода рақиб пайдо бўлди — Amazon компанияси Kuiper лойиҳаси доирасида фазога илк интернет-йўлдошларини олиб чиқди.

United Launch Alliance компаниясининг Atlas V ракета-ташувчиси орбитага 27 та йўлдошни олиб чиқди. Amazon яқин йиллар мобайнида Ернинг қуйи орбитасига жами 3 236 та йўлдошни жойлаштиришни режалаштирган.

Маълумот учун: SpaceX компанияси Starlink йўлдошларининг илк партиясини 2019 йилда фазога олиб чиққан — ҳозир орбитада бу қурилмалар сони 6 750 дан зиёд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг