Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Amazon Ўзбекистонда ўзининг сунъий йўлдош интернетини ишга туширади

Amazon Ўзбекистонда ўзининг сунъий йўлдош интернетини ишга туширади

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида АҚШнинг Amazon Leo компанияси ҳамда «UZ-SAT» қўшма корхонаси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернет хизматларини жорий этиш бўйича келишув имзоланди.

Лойиҳа доирасида мамлакат аҳолиси ва ташкилотлари Amazon Leo сунъий йўлдош тармоғи орқали интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Янги технология, айниқса, телекоммуникация инфратузилмаси яхши ривожланмаган ёки умуман мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларни интернет билан таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, Amazon Leo тизими 3 мингдан ортиқ паст орбитали сунъий йўлдошлар асосида ишлайди. Улар юқори тезликдаги оптик алоқа орқали ўзаро боғланган бўлиб, ер устидаги глобал станциялар ва интернет тармоқлари билан интеграция қилинган.

Фойдаланувчилар тармоққа махсус Amazon Leo Nano, Amazon Leo Pro ва Amazon Leo Ultra терминаллари орқали уланиши мумкин бўлади. Бу эса мамлакатнинг турли ҳудудларида юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.

Мазкур келишув Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва аҳолини сифатли интернет билан қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг