Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка грантлари ҳисобидан «English Speaking & IT-nation» қўшма дастурини амалга ошириш муҳокама қилинди

Америка грантлари ҳисобидан «English Speaking & IT-nation» қўшма дастурини амалга ошириш муҳокама қилинди

Фото: Mitc.uz

Айни кунларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Ташрифдан асосий мақсад — Америка ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, АКТ соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

21 июнь куни Вашингтон шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Осиё бюроси администратори ассистенти ўринбосари Анжали Каур ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ж.Ваҳобов ҳам иштирок этди.

Фото: Mitc.uz

Учрашувда Америка грантлари ҳисобидан «English Speaking & IT-nation» қўшма дастурини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, рақамли иқтисодиёт доирасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонда кенг полосали алоқани кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Фото: Mitc.uz

Учрашув давомида компания иштирокида кадрлар малакасини ошириш, соҳага инвестисияларни жалб қилиш, янги телекоммуникация технологиялари ва хизматларини жорий этиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

АКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг