Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» кўпроқ кимларни ишга оляпти?

«Apple» кўпроқ кимларни ишга оляпти?

«Apple» компанияси «фирменный» сервисларини йўлга қўйганидан сўнг энг талабгир мутахассислар ҳолати ҳам ўзгарди.

Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар — «Apple» энди энг кўп шу мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда, деб ёзишяпти «Thinknum» экспертлари.

Иккинчи ўринда — муҳандислар. Аппарат таъминоти мутахассислари узоқ йиллар «Apple»нинг суянган тоғлари эди, 2019 йилдан уларнинг ўрнини дастурчилар эгаллади. Бунга сабаб купертиноликлар ўз сервисларини яратиш ва яхшилашга кўпроқ эътибор қаратаётганидир.

Менежерлар ва чакана савдо дўконлари сотувчилари ҳам компания вакант ўринлари «топ»ида. Дизайнчилар хизматига ҳам компания эҳтиёжи юқори.

Дастурчиларнинг бир қисмини «iOS 13» яратилишига жалб этиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг