Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда «Ватандошлар» конференцияси ўтказилди (фото)

АҚШда «Ватандошлар» конференцияси ўтказилди (фото)

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов AҚШнинг Филаделфия шаҳрида Ўзбекистонни дунёга танитиш ва IT-аутсорсинг салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида AҚШдаги ватандошлар билан «Ватандошлар» конференциясини ўтказди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг IT имкониятлари ва мамлакатимизда хорижий компаниялар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериш, шунингдек, IT-аутсорсинг соҳасида AҚШнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан иборат. Учрашувда вазир мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўшма лойиҳалар ва IТ-компаниялар учун мавжуд имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда «RTS Carrier Services», «Cargo Prime Overseas», «Data Truck», «ETL Group», «Ideal Trans», «SilkRoad Tranz» ва бошқа ўнлаб компаниялар иштирок этди. Aнжуманда жами 40 та компаниядан 80 нафар иштирокчи қатнашди.

Йиғилишда IT соҳадаги ўзгаришлар ва потенциал инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, инглиз тилини биладиган ва IT соҳасида дастурлаш хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга қодир мутахассислар сонини кўпайтириш ҳамда экспорт ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Шерзод Шерматов мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, IT-компаниялар эришаётган муҳим ютуқлар ва мавжуд имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув сўнгида AҚШда фаолият юритаётган IT-компаниялар вакиллари мамлакатимизда жорий этилган солиқ имтиёзлари, кадрлар тақчиллигининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар, мамлакатимиз бозорида IT-хизматларга бўлган эҳтиёж, масофавий хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Шундан сўнг Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳам Ўзбекистоннинг IT-аутсорсинг соҳасидаги салоҳиятини оммалаштириш мақсадида AҚШнинг IT-компаниялари вакиллари билан B2B форматида учрашувлар ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг