Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Artel: Google тизимидаги янги телевизор харид қилиш учун 5 сабаб

Artel: Google тизимидаги янги телевизор харид қилиш учун 5 сабаб

Artel компанияси вакиллари юқори сифатли овоз ва тасвир билан ажралиб турадиган Google ТВ тизими асосидаги янги телевизорлар ҳақида сўзлаб берди.

Кўпчилик учун телевизор деярли оила аъзосига айланган. У кундалик ҳаётимизнинг ҳам, байрамона зиёфатларнинг ҳам тўлақонли иштирокчиси: инсонлар унинг қаршисида сўнгги янгиликларни муҳокама қилиш, сериал томоша қилиш ва иш кунидан кейин ҳордиқ чиқариш учун йиғилишади. Замонавий телевизорлар меҳмон кутиш хонасининг ҳақиқий безаги ҳамдир. Улар нозик экран, ихчам рамкалар, биринчи даражали тасвир сифати, аниқ ранглар ва кенг бурчак остида кўриш хусусиятларини ўзида мужассам қилган кўркам дизайнга эга.

Artel компанияси бутун оила аъзолари учун қадрдон дўстга айланадиган Google тизими асосидаги ART-A85LU9500 телевизори ҳақида сўзлаб берди.

Янада каттароқ экран ўлчами

Экран ўлчами тасвир сифатига бевосита таъсир қилади. Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, тасвир шунча аниқ бўлади. Artel A85LU9500 телевизори 4K Ultra HD форматини ўзида мужассам қилган бўлиб, у анъанавий HD’дан тўрт баравар юқори аниқликни тақдим этади. Бу форматни танлаб, сиз нафақат тасвир равшанлиги ва рангбаранглигидан баҳраманд бўласиз, балки телевизорни яқинроқ масофадан ҳам томоша қилишингиз мумкин бўлади — бунда экрандаги пиксел нуқталар сезилмайди.

4K телевизорининг яна бир устунлик жиҳати — кичик ўлчамда олинган тасвирларни яхшилаш қобилиятига эга масштаблаш (интерполяция) технологиясидир. Элементларни тўрт баравар катталаштириш ҳисобига тасвирдаги кичик деталлар янада яхшироқ кўринади, тонал ўтишлар эса текисланади. Фильмларда ёрқин ранглар, аниқ чизиқлар ва оддий телевизор кўрсата олмайдиган жуда кўплаб деталлар пайдо бўлади.

Google томонидан операцион тизим

Google ТВ — телефондаги каби деярли бир хил, фақат телевизорга ўтказилган операцион тизимдир. Google томонидан ишлаб чиқилган бу тизим чексиз контентдан фойдаланиш имконини беради: фильмлар, сериаллар, спорт мусобақалари, шоу-дастурлар ва ҳоказо. Деярли бутун дунё — сизнинг телевизорингизда.

Бир неча тугмани босиш орқали сиз янги блокбастерни топишингиз ёки катта экранда УEФА Суперкубоги финалини ёқишингиз мумкин. Artel телевизорига ўрнатилган Google тизими телевизорни ўзингиз учун қулай қилиб созлашга ёрдам беради: Google ТВдан катта экран учун севимли иловалар ва ўйинларингизни юклаб олишингиз ҳамда кабел каналларисиз фильмларни томоша қилишингиз мумкин.

HDP10+ технологияси билан ёрқин ранглар

HDP10+ — бу барча рангларни янада аниқроқ ва ёрқинроқ кўрсатиш ҳамда қоронғу ёки ёрқин саҳналарда деталларни тиниқлик билан акс эттиришга мўлжалланган янги технология. У 10 битгача бўлган ранглар бойлигини акс эттира олади, бу эса бир миллиарддан ортиқ турли хил рангларни намойиш этиш имконини беради.

Технология ҳар бир тасвирни алоҳида таҳлил қилади ва натижада тасвир сифатини ва ёрқинлик даражасини оптималлаштиради, бунда экрандаги тасвир янада табиий ва реалликка яқин бўлади. Агар экранда сирли ғор намойиш этилса, сиз нафақат қоронғи фонни, балки деворларнинг тузилишини ҳам тиниқ кўрасиз, денгизда сузиб юрган яхта намойиш этилган саҳнада эса қуёшли фонда акс этган ёрқин қуёш нурларини аниқ кўра оласиз.

Кучли ва тиниқ овоз технологияси билан бутунлай қамраб олиш

Artel ТВ A85LU9500 телевизорларида Dolby Atmos аудиога ишлов бериш технологияси ўрнатилган бўлиб, у кино эффектига эга сифатли овоз яратади. Бунда сиз уйингиздаги меҳмонхонада эмас, балки ҳақиқий кинотеатрда ўтиргандек бўласиз — суҳбатлар, мусиқа ва енгил товушлар жонланиб, атрофингизда ҳаракатланаётгандек туйилади.

Долбй дигитал+ туфайли Artel телевизорлари ниҳоятда тиниқ ва реал овоз чиқаради. Товушлар аралашган анъанавий аудио тизимлардан фарқли ўлароқ, Dolby Atmos ҳар бир товушни мустақил равишда ижро этади. Динамик тизим сюжетга бутунлай шўнғиш имконини берувчи овоз чиқаради.

Ўрнатилган Google Assistant ёрдамчиси

Google Assistant – бу шахсий ёрдамчи бўлиб, у сизга керакли фильмни топишга, овоз баландлигини оширишга ёки фильмни сиз тўхтатган жойдан давом эттиришга доимо тайёр. Ушбу функция замонавий сунъий интеллект технологияларига асосланган. У томошабинларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилади ва айнан сизга мос келадиган контентни таклиф қилиши мумкин.

Овозли қидирув функциясининг мавжудлиги телевизордан фойдаланишни болалардан тортиб, кексаларгача бўлган барча ёшдаги томошабинлар учун содда ва қулай қилади. Қулай интерфейс Google ТВ тизими асосида мобил қурилмангиздаги суратлар, видео ва мусиқаларни телевизор экранига трансляция қилиш имконини беради: сиз оилавий суратларингизни ёки дам олиш чўғидаги видеоларингизни катта экранда юқори сифатга эга тасвир ва овоз билан кўришингиз мумкин.

Artel телевизорларининг янги моделлари ҳақида батафсил маълумот билан компаниянинг шоурумларида ёки қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ягона ахборот маркази: (+998) 78−148−88−88.

Sayt: https://www.artelgroup.orgartelelectronics.com
Instagram: @artel_official, @artel_matbuot_xizmati

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг