Беш камерали смартфонларнинг энг арзони тақдим этилди: «Cubot X30» (видео+фото)
![Беш камерали смартфонларнинг энг арзони тақдим этилди: «Cubot X30» (видео+фото)](http://static.xabar.uz/crop/1/2/720_460_95_1242011464.jpg)
«Cubot» компанияси пентакамерали (асосий камераси бештали) смартфонларнинг энг ҳамёнбопини тақдим этди.
«Cubot X30»нинг нархи — 149 доллар.
![](https://xabar.uz/static/uploads/26/720__xGhygx5lmwMx1U3OwXJjhMvFcoeosr73.jpg)
Смартфонга 6,4-дюймли экран (FullHD+), MediaTek Helio P60 процессори, 6/8 ГБ тезкор хотира, 128/256 ГБ доимий хотира ўрнатилган, аккумулятори ток сиғими — 4 200 мАс.
Смартфон NFC модулини ҳам қўллайди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/26/720__F9TZlWoArn8gopeIC8RkuKnsBgZjIgMk.jpg)
Асосий камерасидаги бош модуль (Samsung S5KGM1) 48 мегапикселли. Қолганлари 16, 5, 2 ва 0,3 мегапикселни қўллайди. Фронтал камераси эса 32 мегапикселли.
«Cubot X30» расман 27 июлдан сотувга чиқарилиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter