Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«BootCamp»да дастурлашни ўрганинг

«BootCamp»да дастурлашни ўрганинг

Personal Development Process

Касб танлашнинг замонавий йўллари

Юртимизда илм олишга, касб эгаллашга қизиқадиган ёшларнинг кўплиги, лекин олий таълим муассасаларига кириш танловининг қийинлиги ва жойнинг камлиги, оқибатда ўқишга киролмаган ёшлар бошқа имконият тополмай қолиши ҳолати Personal Development Process академиясида дастурлашни ўргатиш бўйича BootCamp ўқув дастурини ташкил қилишга туртки бўлди.

Давлат тест марказининг маълумотига кўра бу йил 675 049 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган. Умумий қабул квотасига кўра 87 165 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади. Демак, талаба бўлиш имконияти таҳминан 7 та абитуриентдан 1 тасига насиб қилади. Бу дегани 587 884 нафар абитуриент бу йил талаба бўлолмайди.

Шунча илмга чанқоқ ёшларнинг аксарияти тушкунликка тушиб қолиши мумкин. Балки, кейинги йилга тайёрланишни бошлар, балки ишлаб касб-ҳунар, тадбиркорлик билан шуғулланар, лекин кейинги қабулга, тестгача олдинда яна 1 йил бор! Шу вақтдан унумли фойдаланиш энг муҳим масаладир.

Тест синовларида омади келмаган, лекин илмга чанқоқ, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, вақти ва пулининг қадрига етадиган ёшларни дастурлашни ўргатиш бўйича ташкил қилинган BootCamp курсимизга таклиф этамиз.

BootCamp нима?

BootCamp бу - чуқур ва интенсив таълим бўлиб, унда асосий эътибор аниқ бир йўналишга қаратилади ҳамда шу йўналишга алоқадор бўлмаган бошқа қўшимча нарсаларга чалғимасдан илм олишга ҳаракат қилинади.

Кодинг (дастурлаш)ни ўргатиш бўйича BootCamp бу - иш берувчилар ёки ишга тайёрловчиларнинг янги ходимларга дастурлашни ўргатадиган ва қобилиятини шаклантирадиган технологик таълим дастури ҳисобланади. Кодинг BootCampларда дастурлашнинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилади ва ўрганувчиларга код ёзишни, дастурлаш орқали реал ҳаётий муаммоларини ҳал қила олишни ўргатади. BootCampда ўқувчиларга реал ва катта веб лойиҳаларда иштирок этиш учун керакли бўлган билимларни қисқа вақт ичида тўлиқ, батафсил ўргатиш асосий мақсад ҳисобланади. Натижада, белгиланган муддат ичида юқори малакали кадрлар тайёрланади ва улар катта лойиҳаларда иштирок этиш даражасига олиб чиқилади.

Дастурлашни ўргатиш BootCampлари 2011 йилдан бошлаб пайдо бўлиб ривожланишни бошлаган. Дастурий таъминотни яратишни тезлаштириш мақсадида компаниялар қисқа муддатларда ўзлари учун кадрлар тайёрлашга эҳтиёж сезди ва BootCampлар ташкил қилина бошлади. BootCampлар аниқ бир йўналишда конкрет масалаларни ҳал қиладиган мутахассисларни қисқа муддатда тайёрлай олиши билан университетларга рақобат қиладиган имкониятларга эришди. Хусусан, дастурлашни ўрганишда бу усул яхши натижалар кўрсатган.

2017 йилги маълумотга кўра АҚШда 95 та Cодинг BootCamp ташкил қилинган. Ўқув курслар ҳар хил муддатда, 8 ҳафтадан 36 ҳафтагача давом этган. Бугунги кунда АҚШда BootCampларда ўқиш нархлари 9000 дан 21000 гача АҚШ долларида баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда «PDP дастурлаш ва тиллар академияси» илк бор дастурлашни ўргатиш бўйича BootCamp дастурини ташкил қилмоқда.

Нега BootCamp муҳим?

Биз технологиялар ривожланиб бораётган даврда яшаяпмиз. Вақт энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бирор мутахассисликни ўрганиш учун 4 йил университетда ўқиш, контракт тўловини тўлаш талаб қилиниши билан бирга асосий мутахассисликни эгалаш учун зарур бўлмаган фанларни, мавзуларни ҳам ўрганиш вақтингизни олади. BootCamp асосида сизга айнан мутахассис сифатида ишлатадиган, керакли бўлган мавзулар ўргатилади. Чунки, келгуси меҳнат жараёнида сизга ўз ишингизни яхши билганингиз учун пул тўлашади. Биз сизга таклиф қилаётган таълим усулида қисқа вақтда тўлиқ мутахассисга айланасиз. Мутахассисликни эгаллагандан кейин молиявий ва меҳнат шароитингизга қараб хоҳлаган вақтингизда университетга ўқишга киришингиз мумкин. Дастурлашни ўрганиб кейин олий таълимга ўқишга кириш контракт тўлови учун маблағ топишнинг энг оптимал ечим бўлади, деб ҳисоблаймиз.

BootCampда ўқиш учун нималар талаб қилинади?

BootCamp гуруҳларига 16 ёшдан юқори бўлган, камида ўрта таълим маълумотига эга, компютердан фойдаланишни биладиган, инглиз тилидан бошланғич билимга эга хоҳловчилар қабул қилинади.

Талабанинг ўзида шахсий ноутбук бўлиши талаб этилади.

Биз сизга таклиф қилаётган таълимда веб дастурлаш йўналишида тўлиқ дастурчи (Full stack developer) бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун аввал бир ҳафта давомида сизда дастурчи учун талаб қилинадиган ҳарактер ва минимум билимлар борлиги текширилади. Яни мавзуларни сабр билан ўрганиш, тиришқоқлик, инглиз тилини билиш даражаси (дастурлаш тиллари, технологиялари инглиз тилида ишлагани туфайли, инглиз тилини камида бошланғич даражада билиш талаб этилади), компютерда ишлаш қобилияти ўрганилади.

Ўрганиладиган технологиялар ва тиллар

Front-end Development: HTML, CSS, Bootstrap, Sass, JavaScript, jQuery, jQuery plugins, Gulp;

Back-end Development: Java Core, Java OOP, Java Advanced, Node JS texnologiyalari;

Database Development: Oracle, PL SQL Developer, PostGreSql, MongoDb;

Spring технологиялари: Java JSP, Java Servlet, Java JDBC, Java JSTL, Spring MVC, Spring JPA, Spring Boot, Spring Security, Spring Web Services;

Automation Testing, Project management va boshqa технологиялари: Selenium, Junit, TestNG, XPath, Cucumber, Agile, Scrum, Maven, Git;

English: General English, дастурчилар учун талаб этиладиган инглиз тили сабоқлари.

Дам олиш

Дастурчилар одатда катта лойиҳалар устида жамоа бўлиб ишлашади. Жамоанинг муваффақиятли ишлашида жамоа аъзоларинг аҳил ва иноқ, бир бирини яхши тушунадиган ҳамфикр бўлиши муҳим аҳамиятга эга. BootCamp ўқув жараёнларида ақлий меҳнатдан ташқари жисмоний тарбия, дам олиш тадбирлари ҳам уюштириб борилади. Хусусан, бўш вақтларда боулинг, футбол ўйнаш, тоққа саёҳатлар ташкил этиб борилади.

Бундан ташқари бўлажак дастурчилар Game Developmentдан ҳам хабардор бўлиши мақсадида Playstation ёки шунга ўхшаш жамоавий консол ўйинлар ҳам уюштирилади.

BootCamp ўқув жараёнида талабаларни кўп дарслар билан зериктириб қўймасаликка ва ҳар томонлама актив бўлишига, кучли мотиватсия-иштиёқда ушлаб туришга ҳаракат қилинади.

BootCampда ўқув жараёни қандай ташкил этилади?

Full stack development ўқув режаси:

Давомийлиги: 40 ҳафта;

Гуруҳ сиғими: 15 талаба (бир гуруҳда);

Ўқув тили: Ўзбек тили;

Дарслар вақти: Ҳафтада 5 кун (душанба-жума), 40 соат. 8 соат (08:00 - 16:00);

BootCampда ўқув курсининг нархи ва тўлов шартлари

Биринчи синов ҳафтаси учун 250 000 сўм. Синов ҳафтасидан кейин ўзлаштириб кета олсангиз сизга тўлов контракти берилади. 40 ҳафта учун жами 10 млн сўм.

Нарх қиммат туюлиши мумкин, лекин, қуйидагилар билан солиштириб кўрамиз:

Биринчи мисол, университетда 4 йил давомида 8700000 сўмдан жами 34800000 сўм контрак тўлаб дастурлашни бошланғич даражада ўрганиб чиқасиз.

Иккинчи мисол, қисқартирилган, яни ҳафтасига 3 ёки 2 кун 2-3 соатдан дастурлашни ўргатадиган ўқув курсларининг ҳозирдаги ўртача нархи 1 ойга 500000 сўм. Лекин, бу курсларда сиз дастурлашнинг фақат асосий мавзуларини ўрганасиз.

Учинчи мисол, абитуриентларни тайёрлайдиган ўқув марказларида ўқиш нархи бир йилга ўқув марказнинг савияси ва тажрибасига қараб 1 йилга тахминан 4 млн сўмдан 15 млн сўмгача тўлов қилинади. Ўқув курси сизга университетга кириш кафолатини бермайди ва сиз ҳеч қандай ҳунар эгаси бўлмайсиз. Агар ўқишга кирсангиз ҳам биринчи мисолдаги ҳолатга тушасиз.

BootCamp ўқув курсида 1 соат дарс учун атига 6250 сўм тўлайсиз. 10 ойдан сўнг тайёр дастурчи бўлиб шаклланасиз. Бу нарх Сизга катта сумма кўринаётган бўлиши мумкин, лекин Сиз бу пулга бир касбга эга бўласиз. Технологияларни яхши ўзлаштирсангиз бу пулни тез топа оласиз.

Вақтингиз ва нақдингизни қадрига етинг.

Ўқув курсларига олдиндан тўлов қилинади. Шартнома асосида нақд, пул ўтказиш, банк пластик карталари орқали тўловни амалга ошириш мумкин.

Натижа

BootCamp битирувчиси Full stack developer учун керакли бўлган барча билимларни ўрганади. Меҳнат бозорида Full stack developer лавозимларига даъво қилиши мумкин. Бундан ташқари, Front-end developer, Back-end developer, Software developer, Java developer, Software engineer, QA automation tester, QA engineer каби лавозимларда ҳам ишлаши мумкин бўлади.

Ўқув марказ томонидан битирувчиларга BootCampни якунлаганини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Яхши ўзлаштирган талабалар PDP академиясининг дастурчилар жамоасига таклиф этилади ёки хусусий сектор, давлат органларига тавсия қилинади.

Сиз бир неча лойиҳалар ва 3 ойлик тажриба билан BootCamp курсини битирасиз.

BootCamp да ўқиш орқали сиз:

• кейинги 2019 йилги тест синовигача, аниқроғи 10 ой ичида энг замонавий ва даромадли касбни эгаллаб бўласиз;

• 4 йил давомида ҳар йили 8 700 000 сўм тўлаб (2018-2019 йил ўртача нархи) эгаллайдиган билим ва малакани қисқа муддат ва арзон нархда эгаллаш имкониятига эга бўласиз;

• кейинги йил ўқишга кириш олдидан сиз яхши иш ҳақи тўланадиган, меҳнат бозорида талаб катта бўлган тайёр мутахассисга айланасиз. Талабалик давридаги молиявий харажатларингизни ўзингиз қоплашингиз билан бирга оилангизга ҳам ёрдам бериш имконига эга бўласиз.

Агар сиз инглиз тилини яхши билсангиз ва BootCampда дастурлашни ўрганиб курсни тугатсангиз, сиз учун хорижда ўқиш ва ишлаш эшиклари очилади. Чунки, дастурлаш тилини бутун дунёда бир хил тушунишади.

BootCamp ўз талабаларига шундай билим ва имкониятларни беради!

Бизнинг манзил: Тошкент ш. Миробод тум. Афросиёб кўч. 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази 3-қават

Мўлжал: «Космонавтлар» метро бекати. Туркманистон элчихонаси рўпарасида.

Шунингдек, қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланишингиз мумкин.

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Телеграм: @PdpUzAdmin

Телеграм-канал: @PdpUzAcademy

Фейсбук: fb.me/pdp.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг