Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиянинг коррупцияда гумон қилинган собиқ президентини хитойликлар ишга олди

Бразилиянинг коррупцияда гумон қилинган собиқ президентини хитойликлар ишга олди

Фото: «Коммерсант»

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, «Huawei» компанияси Бразилия собиқ президенти Мишел Темерни шу ҳудудда 5G бўйича маслаҳатчи сифатида ишга олди. Хитойликлар шу тариқа Бразилия бешинчи авлод тармоқлари бозорига кириб боришга умид қилишмоқда.

Эътиборли жиҳати нимада? Бразилия яқиндагина мамлакатда «Huawei» компаниясига мамлакат ҳудудида 5G инфратузилма барпо этишни тақиқламоқчи бўлиб турганди. Хитойликлар собиқ президент, шу билан бирга адвокат ҳамда юридик фанлар доктори Мишел Темернинг ёрдамидан фойдаланишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Темер коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.

Нима бўлганда ҳам Мишел Темер билан иттифоқ «Huawei» учун фойдадан холи бўлмаслиги мумкин. Негаки, собиқ президент амалдаги президент Жаир Болсонару билан яқин дейишади. Хитойликларга шунинг ўзи етарли...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг