Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда робот-адвокатга биринчи суд иши топширилди

Британияда робот-адвокатга биринчи суд иши топширилди

Буюк Британияда робот-адвокатга биринчи суд иши топширилмоқда. Кейинги ойдаги эшитувларда жавоб берувчи сунъий интеллектдан маслаҳат олиши ҳақида Daily Mail хабар берди.

Нашр ёзишича, ҳадемай биронта судя, прокурор ёки адвокат қолмайди — ҳаммасини сунъий интеллект бажаради.

«Февралдаги суд мажлиси биринчи марта айбланувчи сунъий интеллектдан маслаҳат олган суд сифатида тарихга киради. Технология 2015 йилда DoNotPay компияси томонидан ишлаб чиқилган парковка учун солинган жарималар устидан арз қилиш дастурига асосланган», — дейилади хабарда.

Дунёдаги илк робот-адвокат айбанувчининг смартфонида туриб ишлайди, у қўйилаётган айбловлар асосида шарҳларни таҳлил қилиб, айбланувчига ўзини ҳимоялаш учун нималар дейишни маслаҳат беради.

Робот-адвокат муаллифи Жошуа Браудернинг айтишича, «аксарият юристлар шунчаки қоғозларни қоралаш учун ҳам жуда кўп пул сўрашади, бунга чек қўйиш пайти келди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг