Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бузуқ антенна 58 йиллик жумбоқнинг ечимини топиб берди

Бузуқ антенна 58 йиллик жумбоқнинг ечимини топиб берди

Фото: «Computing»

«Хайтек» хабарига кўра, австралиялик олимлар магнит майдон эмас, балки электр майдонидан фойдаланиб бир атомнинг ядросини бошқариш мумкинлигини тасодифан кашф қилишди.

Ушбу масаланинг назарий ечимини 1961 йилда Нобель мукофоти лауреати Николас Бломберген таклиф этиб кетган, аммо шу пайтгача ҳеч ким бу ечим тўғри ё нотўғрилигини амалда исботлаб бера олмаганди.

«Ядровий электрорезонанс» ҳақида янги маълумотлар Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети (UNSW) лабораториясида бузуқ қурилма шарофати билан қўлга киритилди. Ушбу кашфиёт олимларга ядроларни бошқаришнинг янги босқичига ўтиш имконини берадики, шу билан квант компьютерларни ишлаб чиқиш ишлари жадаллашиб кетиши ҳеч гап эмас.

Австралиялик олимлар аслида ядровий магнит резонанс бўйича тажриба ўтказишаётганди. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, унинг бажарилиши худдики бильярд столидаги шарни қўзғатиш учун бутун столни кўтаришга ўхшайди. Шу тарзда олимлар керакли шарни силжитишади, аммо бир пайтнинг ўзида бу шарга қўшилиб бошқалари ҳам силжийди. Олимлар шу жараённи оптималлаштиришни исташаётган ва уни янада тезлатиш йўлларини қидиришаётганди.

Бир нечта кутилмаган натижалардан кейин олимлар қурилма бузуқ деган тўхтамга келишди, чунки қурилма бузилган антеннаси туфайли ядровий электр резонансини намоён этаётганди. Кейинчалик компьютер моделлаштириши ёрдамида олимлар жамоаси электр майдонлари фундаментал даражада ядрога (ядро атрофидаги атом боғламларини бузиш орқали унинг йўналишини ўзгартириб) таъсир ўтказа олишини исботлаб беришди.

«Ушбу кашфиёт, тебранувчи магнит майдонларисиз ҳам, энди бизда бир атомли спинлардан фойдаланган ҳолда квант компьютерлар яратиш томон йўл пайдо бўлганидан далолат беради», — таъкидлашди олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг