Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Chrome»да ўз-ўзидан юкланиб кетадиган роликлар овозини бутунлай ўчириб қўйиш йўллари

«Chrome»да ўз-ўзидан юкланиб кетадиган роликлар овозини бутунлай ўчириб қўйиш йўллари

Фото: «Лайфхакер»

Бирор-бир сайтга кирганингизда видеороликлар автоматик тарзда юкланиб кетяптими? «Лайфхакер» уларнинг овозини ўчириб қўйиш усули билан таништиради.

Кўпинча бирор-бир сайтга кирилганида, овозли видео ўз ўзидан ишга тушиб, фойдаланувчининг асабини бузади ва қимматли вақтини ўғирлайди. Эндиликда «Chrome» браузери фойдаланувчилари бу каби ресурслардаги овозни бутунлай ўчириб ташлашлари мумкин.

Авваллари браузердаги исталган иловада овозни ўчириб қўйишнинг имкони бўларди, бироқ у ёпилганидан сўнг, барибир яна бошқатдан юқорида ишни такрорлашга тўғри келарди. «Chrome 64» чиққанидан кейин сайтдаги овозни бир марта ўчириб қўйиш орқали буларнинг барчасига барҳам бериш усули ҳам ишга тушди. Бунинг учун қуйидаги амалларни бажариш даркор:

  1. Керакли сайтни очасиз;
  2. Иловага сичқончанинг ўнг тугмачаси ёрдамида «Сайт овозини ўчириш» белгисини танлайсиз;
  3. Ресурсдаги овозларни ўз жойига қайтариш учун эса, яна бир бор иловага босиб «Сайтдаги овозни қайтариш» белгисини босасиз.

Мазкур янгилик алоҳида иловадаги овозларни ўчириб қўйиш функцияси ўрнига келган. Уни қайтариш учун эса:

  1. Манзил сатрига кириб chrome://flags теринг ва «Enter» тугмасини босинг;
  2. Қидирув сатрига #enable-tab-audio-muting сўзларини киритинг;
  3. «Энаблед» бандини танлаган ҳолда «Tab audio muting UI control» функциясини фаоллаштиринг;
  4. Экраннинг паски ўнг бурчагидаги «Ўчириб ёқиш» тугмасини босинг.

Энди иловадаги динамик белгисини босиб, ундаги овозларни ўчириб қўйиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг