Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Click картадан картага бепул ўтказмаларни йўлга қўйди

Click картадан картага бепул ўтказмаларни йўлга қўйди

Эндиликда Click орқали картадан картага ўтказмаларни бепул амалга ошириш мумкин.

Uzcard ва Humo карталари фойдаланувчилари картадан картага ўтказмаларни комиссиясиз амалга ошириш имкониятига эга. Ҳар ой 10 000 000 сўмгача маблағни бепул ўтказиш мумкин.

Бепул ўтказмаларни амалга ошириш имкониятига фақат Click Premium обунасини улаган фойдаланувчилар эга.

Click Premium обунаси яна қандай афзалликларга эга?

«Cashback»лар:

  • Premium-обуна коммунал тўловлар, давлат хизматлари тўловлари, ресторанлар, кафе ва бошқа жойларда тўловлар учун икки карра сashback тақдим этади. Нафақат вақтни тежаш, балки икки карра «сashback»ларда пул топиш мумкин.
  • Мобил алоқа тўловларида 5 фоизгача сashback. Алоқа тўловлари максимал даражада қулай ва манфаатли.

Обунанинг қўшимча афзалликлари:

Premium қўллаб-қувватлаш. Телеграм-бот орқали айнан Premium-фойдаланувчилар учун ажратилган Click Call-маркази ходими билан реал вақтда мулоқот қилиш мумкин.

Бепул мониторинг ва карталар тарихи. Premium-обуна билан карталарда барча молиявий операцияларни бепул кузатиш мумкин.

Иловани олтин мавзу билан безаган ҳолда ўзгалардан ажралиб туриш мумкин. Фақат Premium-фойдаланувчиларнинг асосий экрани олтин мавзу билан безатилиши мумкин.

Premium-обунани қулайлик билан Click Up иловасида улаш мумкин. Обунанинг нархи ойига 50 минг сўмни ташкил қилади ва тезлик билан ўзини оқлайди.

Оддий математика: эндиликда ойига 10 млн сўм ўтказганда сиз 1% стандарт комиссия учун нафақат 100 минг сўм сарфаламайсиз, балки 50 минг сўм тежайсиз.

Бундан ташқари, Premium-обуна билан коммунал ва давлат хизматлари, кафе ва ресторанларда тўловларни амалга оширар экансиз, икки карра «сashback»ларда пул ишлайсиз. Шунингдек, мобил алоқа тўловлари 5 фоизгача сashback қайтаради.

Буларнинг барчаси биргаликда сизга қўшимча молиявий манфаат тақдим этади. 

Барча сashback’лар Click Up иловасидаги Click-Ҳамёнга бориб тушади ва айнан мазкур бонуслардан янги ой учун обунани харид қилиш ва манфаат топиш мумкин.

Батафсил маълумот click.uz сайтида.

Telegram:  t.me/click_uz

Instagram: @clickuz  

Facebook: fb.com/click.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг