Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Click орқали таълим хизматлари ва муассасалари учун тўловлар

Click орқали таълим хизматлари ва муассасалари учун тўловлар

Click орқали болалар боғчалари, мактаблар, олий таълим муассасалари ва бошқа таълим хизматлари учун тўловларни амалга оширар экансиз, сиз вақтингизни тежайсиз, электрон квитанция ва бошқа афзалликларни қўлга киритасиз.

Нима учун таълим хизматларини Click орқали тўлаш қулай ва манфаатли?

Бунинг бир нечта сабаби бор.

Биринчи сабаб – таълим хизматлари ва муассасалари тўпламининг йириклиги. Тизимда давлат ва хусусий муассасалар йиғилган. Ўзингизга кераклисини танланг, масалан, керакли болалар боғчасини ёки бошқа таълим муассасасини ва шу ондаёқ тўловини амалга оширинг.

Иккинчи сабаб – кассаларда навбатда турмасдан ва вақт сарфламасдан, телефон орқали қулайлик билан тўлаш имконияти.

Учинчи сабаб – Ҳатто керакли муассаса рўйхатда мавжуд бўлмаса ҳам, тўловни реквизит орқали амалга ошириш мумкин. Керакли реквизитларни квитанция орқали ёки муассасага мурожаат қилган ҳолда билиш мумкин.

Тўртинчи сабаб – тўлов амалга оширилгандан сўнг, сиз электрон квитанцияни қўлга киритасиз. Уни босиб чиқариш мумкин.

Таълим муассасалари ва хизматлари тўловларини Click Up иловаси, @clickuz Телеграм-боти ёки my.click.uz шахсий кабинети орқали амалга ошириш мумкин.

Click орқали таълим муассасалари ва хизматлари тўловларини амалга ошириш:

 

Click Up иловаси орқали

  • «Тўлов» бўлимини очинг;
  • «Таълим» бўлимига киринг ва керакли ташкилот/хизматни танланг;
  • Мазкур маълумотларни киритинг: ФИШ, шартнома рақами;
  • Керакли маблағ миқдорини киритинг ва бир «Click»да тўланг.

@Clickuz Телеграм-боти орқали

  • Агар ҳали рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, ботда рўйхатдан ўтинг;
  • «Таълим» бўлимига киринг ва керакли ташкилот/хизматни танланг;
  • Мазкур маълумотларни киритинг: ФИШ, шартнома рақами;
  • Керакли маблағ миқдорини киритинг ва бир «Click»да тўланг.

my.click.uz сайтида «Шахсий кабинет» орқали

Мазкур тўлов усулининг қулайлиги шундаки, уни компьютер орқали амалга ошириш мумкин.

  • my.click.uz сайтига Click тизимига боғланган телефон рақами ва ПИН-кодни киритган ҳолда киринг;
  • «Таълим» бўлимига киринг ва керакли ташкилот/хизматни танланг;
  • Мазкур маълумотларни киритинг: ФИШ, шартнома рақами;
  • Керакли маблағ миқдорини киритинг ва бир «Click»да тўланг.

Тўловни қандай қилиб «Танланган тўловлар» рўйхатига киритиш мумкин?

Қулайлик учун сиз ҳар қандай таълим муассаси/хизматини «Танланган тўловлар» рўйхатига қўшишингиз мумкин, шунда тўлов вақтида реквизитларни ҳар сафар киритиш хожати бўлмайди.

Агар керакли ташкилот рўйхатда бўлмаса, нима қилиш керак?

Агар керакли ташкилот рўйхатда бўлмаса, тўловни Click Up иловасида, @clickuz Телеграм-боти, ҳамда my.click.uz сайтида «Шахсий кабинет»да мавжуд бўлган «Реквизитлар бўйича тўлов» бўлимида амалга ошириш мумкин. Ушбу бўлимда шартнома рақами, ҳисоб рақами, ташкилот номи каби керакли маълумотларни киритган ҳолда тўловни бир «Click»да амалга ошириш мумкин. Сўнг, ҳар сафар маълумотларни такроран киритмаслик учун, тўловни «Танланган тўловлар» рўйхатига қўшишингиз мумкин.

Сайт: https://click.uz/

Telegram-bot: https://t.me/clickuz

Telegram: https://t.me/click_uz

Instagram: https://www.instagram.com/clickuz/

Facebook: https://www.facebook.com/click.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг