Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

CNN телеканали дастурчи Дурдона Баҳронова ҳақида лавҳа тайёрлади (видео)

CNN телеканали дастурчи Дурдона Баҳронова ҳақида лавҳа тайёрлади (видео)

Дурдона Баҳронова

Фото: CNN

Американинг CNN телекомпанияси бутун дунё истедодли ва иқтидорли ёшлари ҳақидаги янги «The Generation Next» лойиҳасини бошлади.

Циклнинг биринчи дастури Ўзбекистон ёшларига бағишланган!

Лойиҳанинг меҳмонларидан бири Американинг Super Dispatch технологик компаниясида ишлайдиган истеъдодли дастурчи Дурдона Баҳронова бўлди.

25 ёшли Дурдона Баҳронова Бухоро шаҳрида туғилган. Таълим олиш учун Тошкентга кўчиб ўтади.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб биологияга қизиқиб қолган, бироқ у кодлаш ва дастурлаш кучини англаб етганида, унга ортга йўл йўқ эди.

Ҳали у бор-йўғи 25 ёшда бўлса-да, IT оламига кўпроқ аёллар ва ёшлар қўшилишига ундашни мақсад қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг