Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Цукербергнинг баёноти туфайли Meta энг қиммат 10 компания сафидан чиқиб кетди

Цукербергнинг баёноти туфайли Meta энг қиммат 10 компания сафидан чиқиб кетди

Фото: 24 Канал

Meta (Facebook) компанияси, капитал қийматига кўра, энг қиммат АҚШ компаниялари етакчи ўнлигини тарк этди. Чунки эндиликда Марк Цукерберг компанияси ушбу рейтингдаги таъқибчиси — Exxon нефт-газ компаниясидан арзонроқ.

Facebook ўз тарихидаги энг қиммат чўққига 2021 йилнинг 7 сентябрида кўтарилган ва капитал қиймати $1,078 триллионни ташкил этганди. 2022 йил бошидан буён компания акциялари 59 фоизгача қадрсизланган (Dow Jones Market Data ҳисоботи).

Шу йилнинг 19 сентябр куни (2019 йил январидан бери биринчи марта) Meta компанияси қиймати $400 миллиарддан пасайди. Кеча, пайшанба кунги савдолар якунида компания қиймати $366,6 миллиардгача тушиб кетди. Оқибатда Meta 11-поғонага тушиб, ўз ўрнини $369,6 миллиард долларлик Exxon Mobil нефт-газ гигантига бўшатди.

Марк Цукерберг янги ходимларни ишга олишни тўхтатиш ҳамда компанияга асос солинган 2004 йилдан бери унинг бюджети кескин қисқартирилишини эълон қилганидан сўнг Meta акциялари арзонлашиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг