Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарҳол ўчириб ташланг! Телефон батареясининг қувватини «еб қўювчи» 17 та андроид-илова аниқланди

Дарҳол ўчириб ташланг! Телефон батареясининг қувватини «еб қўювчи» 17 та андроид-илова аниқланди

Фото: «Хроника.инфо»

«Bitdefender» антивирус компанияси смартфонларнинг аккумуляторлари қувватини тез тугатиб қўядиган 17 та андроид-иловани аниқлашди. Уларнинг тўлиқ рўйхати компания сайтида маълум қилинди.

Улар ҳар хил: офис иловаларидан тортиб — ўйинларгача, барчасида реклама намойиш этувчи махсус алгоритмлар бор. Ўрнатилганидан сўнг, дастлабки 48 соатда рекламалар кам-камдан кўрсатилади, кейин эса сони кескин ошиб кетади.

Қолаверса, рекламалар берилиши бетартиблиги боис, андроид хавфсизлик воситалари уларни аниқлаш, манба-иловаларни топишда қийналади.

Мутахассисларга кўра, рўйхатга киритилган 17 илова «зарар етказувчи» эмас, балки «потенциал хавфли» сифатида таснифланган. Улар номи ёки функциясида кўрсатилган вазифа билан эмас, асосан агрессив реклама тарқатиш билан шуғулланади. Тинмай реклама оқимининг келиши, турган гапки, аккумулятор кучини олиб қўяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг