Дунёдаги энг қиммат стартап маълум бўлди
Илон Маскнинг SpaceX аэрокосмик компанияси дунёдаги энг қиммат хусусий стартапга айланди. Бу ҳақда Financial Times газетаси ўз манбасига асосланиб ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошига кўра, номлари айтилмаган инвесторлар стартап эгасига компания акцияларини сотиб олиш таклифини берганидан сўнг қимматбаҳо қоғозлар 25 фоиз қимматлашиб, ракета ва йўлдошлар ишлаб чиқарувчининг бозор қиймати 350 млрд долларга етди.
SpaceX топ-менежерлари ва инвесторлар компаниянинг умумий қиймати $1,25 миллиардлик (бир донаси — 185 доллардан) акцияларини сотишга келишиб олишди.
Бир неча ой илгари компаниянинг бозор қиймати 210 млрд доллар бўлиб, битта акцияси 112 доллардан сотилаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter