Эҳтиёт бўлинг! «Word» ҳужжатларида хавфли вирус пайдо бўлди

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар «Microsoft Word»да хавфли дарз борлигини топишди. Хакерлар ворд-файлга бириктирилган видеоролик орқали компьютерни зарарлашни ўрганишибди. Бу ҳақда «Cymulate» компанияси хабар берди.
Тадқиқотчиларнинг ёзишича, хакерлар матнга исталган шаклдаги, масалан, «YouTube»дан олинган видеони жойлаштира олишади. Шундан сўнг файлни document.xml шаклида таҳрир қилиб видеога ҳаволани зарарли код билан алмаштириб қўйишади, фойдаланувчилар бу ўзгаришларни пайқашлари жуда қийин.
Энг хавфли томони шуки, антивируслар бундай ҳужжатларни очишда эҳтимолий хавф ҳақида фойдаланувчига хабар бера олмайди.
«Cymulate» ёзишича, ҳозирча бу муаммонинг ечими йўқ. Фойдаланувчиларга ичида видеоси бор матнли ҳужжатларни блоклаш тавсия этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter