Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга етди
Йил бошидан бери Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да 50 дан ортиқ янги электрон давлат хизматлари жорий қилиниб, умумий онлайн хизматлар сони 355 та бўлди. Бу ҳақда Электрон ҳукумат маркази матбуот хизмати хабар берди.
Ягона портал фойдаланувчилари сони эса йил аввалига нисбатан 2,8 баробар, яъни қарийб 2 миллионга ортиб, 3 миллион нафарга етди.
My.gov.uz электрон хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичи йил бошидан бери 10,9 миллиондан зиёдни ташкил этиб, бу офлайн тарзда фойдаланилганлардан деярли 2 баробарга кўпдир.
My.gov.uzнинг мобиль иловасида ҳам 2022 йилда 50 турдаги янги онлайн хизматлар жорий қилиниб, иловадаги электрон давлат хизматлари сони 156 тага етказилди.
«Mobile-ID» тизими фойдаланувчилари сони 108 мингдан ошиб, уларнинг 40 мингдан зиёди my.gov.uzнинг мобиль иловаси орқали ва 68 мингдан ортиғи Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтган.
2022 йилда my.gov.uz да жорий этилган оммабоп электрон хизматлар:
- Автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома олиш;
- Педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш;
- Чет тилини билиш даражасини аниқлаш;
- Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиш;
- Доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган ер участкаларини хусусийлаштириш;
- Кўчмас мулк бузилишига тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш;
- Ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома дубликатини олиш
- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кириш учун ариза юбориш
- Халқаро IT-сертификатларини олиш ҳамда ўқиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш
- Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш
- Ўқиш даврида яшаш, транспорт, ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш учун ариза юбориш
- Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш ва бошқалар.
Порталда чет эллик шахслар учун электрон давлат хизматлари ва фойдали маълумотлар бўлими ҳам яратилган.
Хизматлар рўйхатидан:
- Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш
- Электрон рақамли имзо олиш
- IMEI рўйхатдан ўтказиш
- Нотариус қабулига ёзилиш
- Янги тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш каби бир қатор қулайликлар ўрин олган.
2022 йилда аҳоли энг кўп фойдаланган электрон давлат хизматлари:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter