Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элликқалъада Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)

Элликқалъада Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Қорақалпоғистон Республикасида Рақамли технологиялар ўқув марказлари сони яна биттага кўпайди. Куни кеча Элликқалъа тумани ёшлари учун ҳам шундай марказ фойдаланишга топширилгани ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Рақамли технологиялар ўқув маркази «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Элликқалъа ТБда ташкил этилди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Сейдамат Ауезов ёшларни бешта ташаббус доирасида очилган техно-ўқув марказ имкониятидан унумли фойдаланишга чақирди.

Барча меҳмонлар бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг