Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элон Маск рус ракета двигателларига баҳо берди

Элон Маск рус ракета двигателларига баҳо берди

Фото: ТАСС

Тадбиркор Элон Маск Россияда ишлаб чиқарилаётган «РД-180» ракета двигателларига юқори баҳо берди

«Уят, «Lockheed Martin» ва «Boeing» компаниялари «Atlas»га рус двигателларини ўрнатишга мажбур. Аммо бу двигателларга гап йўқ», — Маск «Twitter»даги саҳифасида шундай ёзув қолдирди.

«Atlas V» — икки босқичли ракета-ташувчи бўлиб, ўрта ва оғир тоифадаги юкларни фазога олиб чиқади. Унинг биринчи босқичи Россиянинг «Энергомаш» компаниясида ишлаб чиқарилган кислород-керосинли «РД-180» двигателларидан куч олади. «Атлас»ларни чиқарувчи компания («Lockheed Martin» ва «Boeing» қўшма корхонаси) Сентенниал (Колорадо штати) шаҳрида жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас