Энди ҳаводан ёқилғи ажратиб олинади

Американинг Aircela стартапи карбонат ангидриддан суюқ ёқилғи синтез қилиш қурилмасини намойиш этди.
Қурилма атмосферадан CО₂ ни ажратиб олади ва уни тўлиқ ёқилғи (бензин)га айлантиради, бу ҳам одатдагидан кўра экологик тоза ҳисобланади. Фақат энергия, сув ва албатта, ҳаво талаб қилинади.
Олинган маҳсулот ёқилғида ишлайдиган ҳар қандай машинага хавфсиз тарзда қуйилиши мумкин.
Қурилманинг ўлчами уни гаражда ёки уйнинг ҳовлисида сақлашга имкон беради.
Улар шу йилнинг кузигача ушбу мўъжизавий технологияни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter