Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг яхши камерофон тақдим этилишига саноқли кунлар қолди

Энг яхши камерофон тақдим этилишига саноқли кунлар қолди

Фото: «Ferra»

Бир неча ой аввал Honor янги смартфонлар туркуми — Honor Magic 4ни Хитойда тақдим этганди. Gizmochina ёзишича, cаноқли кунлардан сўнг ушбу смартфон бошқа мамлакатларда ҳам сотувга қўйилади.

Компания эълон қилган тизерга кўра, янгиланган туркумнинг, жумладан, смартфон Pro-версиясининг глобал тақдимоти 12 май санасига белгиланган.

Honor Magic 4 Proнинг 6,81 дюймли OLED-дисплейи LTPO 2.0 технологиясига мансублиги боис, янгиланиш частотаси 120 Гц гача етади.

Телефоннинг асосий камераси уч модулдан иборат — 50, 50 ва 64 Мп. Фронтал камераси 12 мегапикселли.

Magic 4 Pro смартфони Snapdragon 8 Gen 1 процессорида ишлайди, хотираси: оператив — 12 ГБ, ички — 512 ГБ.

DxOMark мутахассисларининг фикрича, Honor Magic 4 Ultimate дунёдаги энг яхши камерофон (камераси энг яхши смартфон) ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг