Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эски андроид-смартфонлар учун муҳим янгиланиш тўхтатилади

Эски андроид-смартфонлар учун муҳим янгиланиш тўхтатилади

Фото: Shutterstock / Fotodom

2021 йил ёзи охирида Android Jelly Bean (4.1 – 4.3 талқинлари)да ишловчи смартфон ва планшетлар охирги марта муҳим янгиланишни қабул қилади. Шундан сўнг эскирган қурилмалар фойдаланувчиларга янгиланиш бошқа тақдим этилмайди.

Android ишлаб чиқувчилари Google Play Servicesни янгилашни бас қилади, деб хабар берилди ушбу операцион тизимни ривожлантириш расмий блогида. Ушбу сервислар учинчи томон дастурлари ва Google Play  расмий дўкони ишлаши учун зарур.

Google Play Servicesнинг Jelly Bean қўллаб-қувватланадиган охириги янгиланиши 21.30.99 бўлади. Шу билан тамом. Мобил илова ишлаб чиқарувчилардан бундан буён Android 4.4 KitKat (Jelly Bean дан битта юқори талқин)га ўтиш сўралмоқда.

Android 4.1 (Jelly Bean) 2012 йилда тақдим этилганди. Jelly Bean ўрнатилган смартфон ва планшетлар бутун дунё бўйлаб 1 фоиз ҳам чиқмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг