«Mening fikrim» портали авторизациясига «Facebook» профили ҳам қўшилди
«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталининг ишга тушиши Ўзбекистон фуқаролик жамияти ҳаётида катта қизиқиш уйғотди. Қисқа муддат ичида порталга ташаббусларни билдириш борасида 600 га яқин жамоавий мурожаатлар келиб тушган ва 3400 дан ортиқ фойдаланувчиларнинг изоҳлари қолдирилган.
Техник майдон ишлаб чиқувчилар томонидан порталнинг функционал имкониятлари кенгайтирилди. Жумладан, сайтда аввал мавжуд бўлмаган «Facebook» ижтимоий тармоғи профилидан фойдаланган ҳолда авторизация қилиш имконияти киритилди.
Бу порталнинг коммуникацион имкониятларини кучайтириш билан бирга жамоавий петициялар муҳокамасида қатнашаётганларнинг кўпайишида муҳим аҳамият касб этади, дейилади «parliament.gov.uz» хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter