Германияда ишлайдиган ўзбекистонлик дастурчи ўз тажрибалари билан ўртоқлашди (видео)
«Freelance Day» лойиҳасининг илк учрашувига фрилансерлик соҳасида етарли тажрибага эга ҳамюртларимиздан бири — андижонлик Акмалжон Қиличбеков таклиф этилди. У Германия компаниясида фаолият олиб боради.
70 нафар Андижон ёшлари иштирокидаги учрашув Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамда «Andijan Digital city» технопарки ташаббуси билан ташкил этилди.
Ушбу лойиҳа IT соҳасида муваффақиятга эришаётган малакали фрилансер дастурчиларнинг ютуқлари, билим ва малакаларини ушбу соҳага кириб келаётган ёшларга намуна сифатида кўрсатиш, мотивация бериш мақсадида йўлга қўйилган.
Акмалжон Қиличбеков – SAP full-stack дастурчиси бўлиб, 2018 йилдан буён Германиянинг SAP компаниясида BPO ходими сифатида LeverX International компанияси номидан фаолият юритиб келмоқда.
IT соҳасида 6 йиллик иш тажрибасига эга Акмалжон суҳбат давомида ўзининг бу соҳага кириб келиши тарихи, SAP компанияси ва унинг тизимлари, SAP дастурчиси бўлиш имкониятлари ҳамда ўзига хос қийинчиликлар, SAP тизимининг IT-бизнесдаги ўрни тўғрисида ўз билимлари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, иштирокчилар қизиқарли интерактив ўйинларда қатнашдилар. Фаолларга лойиҳа меҳмони ва ташкилотчилар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари улашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter