Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси Дубайдаги «GISEC Global 2025» кўргазмасида қатор келишувларга эришди

Ўзбекистон делегацияси Дубайдаги «GISEC Global 2025» кўргазмасида қатор келишувларга эришди

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК раҳбарияти бошчилигидаги делегация БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган нуфузли «GISEC Global 2025» халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида «ЎзТТБРМ» ДУК вакиллари Туркия ва Буюк Британия делегациялари, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари ва катта маълумотларни таҳлил қилишга ихтисослашган Gorilla Technology халқаро компанияси вакиллари билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида киберҳимоя бўйича интеллектуал ечимларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги соҳасида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, делегация кўргазманинг асосий экспозициялари билан танишди, уларда соҳанинг жаҳон етакчиларининг илғор технологиялари ва ечимлари намойиш этилди.

Кўргазманинг иккинчи ва учинчи кунларида «ЎзТТБРМ» ДУК делегацияси Huawei компанияси стендлари, Германия ва Дубай миллий павильонларига ташриф буюрди. Huawei компаниясининг топ-менежменти билан музокаралар чоғида бир қатор истиқболли лойиҳалар, жумладан, хитойлик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотган «Телеком Антифрод» тизими тақдим этилди. Иккала томон ҳам киберхавфсизлик ва рақамли ечимларни илгари суриш соҳасида ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Бундан ташқари, «ЎзТТБРМ» ДУК лойиҳалари ва ташаббуслари Дубай ва Германия киберхавфсизлик вакилларига тақдим этилди.

Муҳокамалар юқори савияда ўтди, уларнинг якунида хорижий мутахассислар ва тузилмалар билан биргаликдаги ишларни бошлаш ва стратегик шерикликни йўлга қўйиш тўғрисида дастлабки келишувларга эришилди.

Уч кунлик иштирок натижалари

Дубайда бўлиб ўтаётган «GISEC Global 2025» халқаро кўргазмасида иштирок этиш «ЎзТТБРМ» ДУК учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, киберхавфсизлик соҳасидаги миллий ишланмаларни намойиш этиш ва энг сўнгги технологик ечимлардан фойдаланиш учун муҳим майдонга айланди. Бир қатор халқаро компаниялар ва тегишли идоралар вакиллари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди, бу эса Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг