Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» абортга оид рекламаларни блокламоқда

«Google» абортга оид рекламаларни блокламоқда

Фото: «Irish Mirror»

«Google» 10 майдан бошлаб Ирландияда аборт борасида референдум ўтказишга боғлиқ барча рекламаларни блоклашни бошлайди, деб хабар берди «NV.ua».

«Адолатли сайловларни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ирландия конституциясининг саккизинчи таҳрири борасидаги референдумга оид барча реклама эълонларини тўхтатишга қарор қилдик», дейилади компания баёнотида.

Куни кеча «Facebook» ҳам референдумга боғлиқ рекламаларни блоклашни бошлади. Ўз навбатида «Google» рекламалар қаердан келишидан қатъий назар блоклайди. «Google»нинг рекламалари миллионлаб сайтларда, жумладан, «YouTube»да ҳам айланади.

Ирландияда референдум 25 май куни бўлиб ўтиши керак. Сайловчилар мамлакат конституциясида қайд этилган «ҳали туғилмаган чақалоқларнинг ҳуқуқи» бекор қилинишига овоз беради. Ҳозирда Ирландияда ҳомиладорлик фақатгина фавқулодда ҳолатларда тўхтатилади.

Ирландия сайлов қонунчилиги хориж ташкилотларига сайлов компанияларини молиялаштиришни тақиқламоқда. Бироқ ижтимоий тармоқлар хориждан молиялаштирилган рекламаларни жойлаштиришда давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг