Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Assistant» овозли ёрдамчиси телефон орқали суҳбатлашишни ўрганди

«Google Assistant» овозли ёрдамчиси телефон орқали суҳбатлашишни ўрганди

Фото: «MakeUseOf»

«Google» раҳбари Сундар Пичаи Калифорнияда бўлиб ўтган анжуманда «Google Duplex» номли функцияни тақдим этди, деб хабар беради «Медуза».

Компания ушбу функцияни ўзининг овозли ёрдамчисига ўрнатишни ният қилан. «Google Duplex» ёрдамида фойдаланувчи виртуал ассистентдан ресторандан жой банд қилишни ёки сартарош қабулига ёзилиб қўйишни сўраши мумкин. Ёрдамчи эса уларга қўнғироқ қилиб, барча ишни ўзи амалга оширади.

Пичаи тақдим этган суҳбатга қулоқ солинадиган бўлса, одамлар ўзи билан робот гаплашаётганини сезмайди ҳам. «Duplex»нинг синов версияси «ақлли» ёрдамчиларда 2018 йилнинг ёзидан бошлаб ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг