Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» дастурлашни ўргатадиган текин ўйин-дастурини тақдим этди

«Google» дастурлашни ўргатадиган текин ўйин-дастурини тақдим этди

Foto: «Spot»

«Google» компанияси дастурлашни ўргатадиган бепул мобиль ўйин дастурини тақдим этди, деб хабар беради «Spot».

Мазкур дастур «Java Script»ни кичкина ўйинлар ва бошқотирмалар ёрдамида ўрганиш имкониятини беради.

«Муваффақиятга эришиш учун ҳар куни беш дақиқа «Grasshopper»дан фойдаланиш кифоя», — дейилади «App Store» сервисидаги изоҳида.

Рўйхатдан ўтиш учун «Google»да аккаунтга эга бўлиш керак. Машғулотларга киришишдан олдин фойдаланувчи дастурлашнинг асосий йўналишлари келтириб ўтилган назарий блок билан танишиши керак.

Машғулотлар секин-асталик билан қийинлашиб боради. Шунингдек, дастур фойдаланувчиларга ҳар куни ёки ҳафтада бир марта машқларни юбориб туриши ҳам мумкин.

«Grasshopper»ни қуйидаги ҳаволалар орқали бепул кўчириб олиш мумкин.

«Android» қурилмалар учун: Google Play 

«iOS» қурилмалар учун: App Store.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг