Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» ортидан. Йирик IT-компаниялар «Huawei» билан орани узди

«Google» ортидан. Йирик IT-компаниялар «Huawei» билан орани узди

Фото: «Oxii»

АҚШнинг ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатувчи бир неча компанияси Хитойнинг «Huawei» компаниясига ўз ишланмалари ва дастурий таъминотини етказишни тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 20 май куни «Bloomberg» агентлиги хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, аввалроқ шу қарорга келган «Google» қаторига «Intel», «Qualcomm», «Xilinx» ва «Broadcom» ҳам қўшилди. Бу иш АҚШ маъмурияти «Huawei»ни «қора рўйхат»га киритганидан сўнг амалга ошди.

Эслатиб ўтамиз, «Google» компанияси «Huawei» билан бизнес-алоқани узганидан сўнг хитойликлар компанияси, очиқ фойдаланишдагилари истисно қилинганда, дастурий таъминот ва уларнинг янгиланишларидан узилди. Бу шуни англатадики, «Huawei» смартфонларининг сўнгги моделлари андроид амалий тизимини янгилай олмаслиги мумкин.

Маълумот учун: Дональд Трамп АҚШ ахборот-коммуникация инфратузилмасини ташқи таҳдидлардан муҳофазалаш мақсадида 15 майдан фавқулодда ҳолат жорий этган. Ўша куниёқ АҚШ савдо вазири «Huawei» ва у билан алоқадаги компанияларни «қора рўйхат»га киритишини билдирди. Вашингтон мунтазам равишда «Huawei»ни ХХР махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишда айблаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг