Google ўз тарихидаги энг йирик киберҳужумга учраганини маълум қилди
Google қидирув тизими ишга туширилганидан бери ўз тарихидаги энг йирик киберҳужумга учради. Воқеа шу йилнинг июнида содир бўлган, бироқ компания матбуот хизмати буни энди ошкор қилди.
Айтилишича, киберҳужум маҳаллий вақт билан соат 09:45 да бошланиб, 2-дақиқасидаёқ чўққисига чиққан. Хакерларнинг ҳужуми соат 10:54 да тўхтатилган.
Қидирув тизимига бир неча сонияда шунчалик кўп сўров юборилганки, бу Wikipedia га бир сутка давомида келиб тушадиган сўровларга тенг.
Хакерлар HTTPS-сўровларни қўллашган. Улар 132 мамлакатдаги 5 256 та чиқувчи IP-манзилдан йўлланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter