Ҳакер Франциянинг ядровий сирларини ўғирлади

Ҳакер Франциянинг ядровий сирларини ўғирлади. France3 телеканали хабар беришича, Naval Group мудофаа кемасозлик компанияси ички маълумотлари кибербузғунчи қўлига ўтган.
Neferpitou тахаллуси билан ниқобланган ҳакер интернетга жойлаган 13 гигабайтлик маълумотлар орасида мамлакатнинг ядровий сирлари ҳам бор. Хусусан, француз фрегатлари ва ядровий сувости кемаларида қўлланилувчи жанговар тизимларнинг чиқувчи кодлари, қурол-аслаҳалар дастурий таъминоти, симуляция муҳитлари, тармоқлар чизмалари, фойдаланувчи қўлланмалари бор.
Кибержиноятчилик бўйича эксперт Клеман Домиго махфий маълумотлар очиқ фойдаланувга чиқиб кетганини тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter