Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳали туғилмаган ижрочи томонидан яратилган альбом чиқарилади

Ҳали туғилмаган ижрочи томонидан яратилган альбом чиқарилади

Фото: «РИА»

Aмерикадаги мусиқий лейбл ҳали туғилмаган ижрочи томонидан яратилган альбомни чиқаришмоқчи; «Туғилмаган гўдакнинг товушлари» («Sounds of the Unborn») деб номланувчи тўплам апрель ойининг бошларида чиқади.

«Ҳали аналоги мавжуд бўлмаган альбом ҳақида хабар бераётганимиздан мамнунмиз. У ижрочи Лука Юпанка ҳали она қорнида бўлганидаёқ яратилган. Уни ота-онаси — Элизабет Харт ва Иван Диас Мате ёзиб олишган. Ҳали кундузги ёруғликни ҳам кўрмаган, ҳали бирор марта ҳам нафас олмаган жонни ифодаловчи тўплам 2 апрель куни сотувга чиқади», — дейилади Sacred Bones лейблининг Instagram-аккаунтида.

«Guardian» нашри таъкидлаганидек, Луканинг ота-онаси медитация машғулотлари пайтида MIDI биотовуш технологияси ёрдамида она қорнидаги товушларни ёзиб олишган. Сўнгра синтезаторлар ёрдамида тебранишларни ўзгартиришган.

Қайд этилишича, ота-онаси Луканинг товушларини дастлабки кўринишда сақлаб қолиш учун иложи борича ўзгартирмасликка ҳаракат қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг