Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei Барселонада ўтаётган МWC 2023 конгрессида Рақамли Ўзбекистонни қуриш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди

Huawei Барселонада ўтаётган МWC 2023 конгрессида Рақамли Ўзбекистонни қуриш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди

Барселона шаҳрида 2023 йилнинг 27 феврал куни 200 юздан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 2000 дан ошиқ компанияларни ўзида жам қилган Бутунжаҳон Мобил Конгресси (МWC 2023) ўз ишини бошлади. Унда 80 минг иштирокчи, шу жумладан Ўзбекистон делегацияси форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, шунингдек, инновацион технологияларнинг энг йирик кўргазмасида иштирок этади.

Huawei МWC'нинг доимий аъзоси сифатида бу йил бир қатор тадбирлар ўтказади ва келажакда ақлли дунё яратиш ҳамда кундалик рақамли ҳаёт, рақамли иш, рақамли ишлаб чиқариш ҳамда бутун жамиятнинг яшил ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун илғор инфратузилма ечимларини тақдим этмоқда.

Ишнинг биринчи кунида Рақамли технологиялар вазирлиги, алоқа операторлари ва экотизим ҳамкорларидан иборат Ўзбекистон делегацияси вакиллари Huawei стендига ташриф буюриб, мамлакатда рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда ўзбекистон аҳолисига телекоммуникация ва рақамли хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш учун қўлланилиши мумкин бўлган асосий инновациялар ва ечимлар билан танишишди. Меҳмонларга телекоммуникация соҳаси учун сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш, экологик тоза ва энергия тежовчи технологияларга асосланган ечимлар намойиш этилди.

«Ўтган йил давомида АКТ экотизимининг барча иштирокчиларининг биргаликдаги меҳнати туфайли «Рақамли Ўзбекистон»ни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш сезиларли даражада тезлашди. Электрон ҳукумат маркази учун ягона маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказининг ишга туширилиши, алоқа операторлари тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек, 5G лойиҳаларини амалга ошириш Oзбекистонга рақамли трансформация кўрсаткичларини ошириш имконини берди, бу эса фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни англатади. Бугун МWC доирасида Ўзбекистон делегацияси учун биз АКТ инфратузилмасини янада мустаҳкамлашга ва шу билан бирга яшил технологиялар орқали тармоқларнинг энергия самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи ечим ва технологияларни тақдим этамиз», — деди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай.

Конгресс давомида Huawei глобал операторлар, соҳа экспертлари ва фикр етакчилари билан бир қатор долзарб мавзуларни, жумладан, ривожланишнинг янги имкониятлари, 5G бизнес муваффақияти, 5.5Gга ўтиш, яшил ривожланиш ва рақамли трансформацияни муҳокама қилади. Ўзбекистон делегациясининг иштироки дастурида компания раҳбарияти билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Бутунжаҳон Мобил Конгресси 2023 Барселонада 27 февралдан 2 мартгача бўлиб ўтади. Huawei ўз ечимларини Фира Гран Виа кўргазма мажмуасининг биринчи павилионидаги 1Ҳ50 стендида тақдим этади. Қўшимча маълумот олиш, шунингдек, Huawei тадбирларида онлайн иштирок этиш учун https://carrier.huawei.com/en/events/mwc2023 ҳаволасига ўтинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг