«Hubble» телескопи Ерга «кулиб турган» коинот суратини юборди
«NASA»нинг «Hubble» телескопи Ерга коинотнинг «кулиб турган юз»и суратини юборди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Суратда «SDSS J0952+3434» галактик кластери акс этган. Бир қараганда унда кулиб турган юзни кўриш мумкин.
Тасвир «Hubble» телескопининг «WFC3» камераси орқали суратга олинган. Олимларнинг таъкидланишича, «кулимсираган юз» галактиканинг қандайдир катта ҳажмдаги объекти ёнидан ўтган ёруғлик натижасида юзага келган. Ёруғликнинг бундай ўзгариши «гравитацион линзаланиш» деб аталади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter