Илон Маск бир легионга тенг Optimus роботлари чиқарилишини эълон қилди

Tesla корпорацияси бош директори Илон Маск 2025 йил якунига қадар беш минг дона Optimus роботи ишлаб чиқарилишини эълон қилди.
Маск компаниянинг чораклик натижаларини тақдимот қиларкан, агарда Tesla режалаштирилган 10 мингта роботнинг ярмини ишлаб чиқарса ҳам улкан ютуқ ҳисобланишини билдирди. Ҳатто беш мингта робот ҳам Рим легионига тенг — унинг аскарлари сони турли даврларда икки минг нафардан 10 минггача бўлган, деди у.
«Биз том маънода легион яратамиз: бу йил камида битта легионга тенг роботлар, келгуси йили эса 10 та легион пайдо бўлиши мумкин», — деди Маск.
Унинг таъкидлашича, роботлар ишлаб чиқариш Tesla учун мутлақо янги фаолият йўналиши, шу боис компания айрим хатоларга йўл қўйиши эҳтимолдан холи эмас. Шунга қарамасдан, бу роботлар Tesla учун энг истиқболли активлардан саналади, одамсимон интеллектуал роботларнинг аҳамияти, улар бажарадиган вазифаларга ҳозирдан баҳо бериш қийин.
Маск 15 март куни берган баёнотида 2026 йили Optimus роботи фазовий кемада Марсга жўнатилишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter