Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск кўзи ожизлар учун ажойиб янгиликни эълон қилди

Илон Маск кўзи ожизлар учун ажойиб янгиликни эълон қилди

Фото: 3DNews

Neuralink компаниясининг янги Blindsight импланти билан энди кўзи туғма ожиз одамлар ҳам кўриши мумкин. Бу ҳақда Илон Маск хабар берди.

«Агар миянинг кўриш пўстлоғи шикастланмаган бўлса, қурилма туғма кўзи ожизларга ҳам кўриш имконини беради», — дея янги қурилмани таърифлади миллиардер.

Янги қурилма фойдаланувчиси бошланишига сифати паст тасвир билан қаноатланишига тўғри келади, бироқ келгусида Blindsight ёрдамида ултрабинафша ва инфрақизил спектрларда кўриш мумкин бўлади.

АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси ишланмани илғор ечим сифатида тасдиқлади, дейилади Neuralink баёнотида.

Бунгача Neuralink импланти ўрнатилган илк инсон Нолан Арбо миясидаги чип воситасида япон ва француз тилларини ўрганишни бошлагани маълум бўлганди. Арбо имплант жуда қисқа вақт ичида ҳаётини анча яхшилаганини айтган.

Маск олдинги баёнотларидан бирида келгусида миллионлаб одамларнинг миясига чиплар ўрнатмоқчи эканини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг